«ЖОМБОЙ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ»
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

Умумий маълумот

 

«Жомбой дон  махсулотлари» акционерлик жамияти ҳақида умумий маълумот

 

«Жомбой дон  махсулотлари» акционерлик жамияти 1968 йил Урта Осиё Давлат территориал проект ва илмий текшириш институти  «Госниисредазпромзернопроект» лойихаси  асосида курилган.

 

 

 

 

 

 

 

        

1974 йилдан  Корхона Тегирмон цехининг А секцияси ишга туширилиб, ун махсулоти ишлаб чикара бошлади.1976 йилдан бошлаб Б секцияси хам ишга туширилгандан кейин, донни кайта ишлаш лойиха куввати суткасига 600 тонна донга етказилди.

        

 Лойиха куввати суткасига 315 тонна омихта ем ишлаб чикаришга мулжалланган омихта ем цехининг курилиши 1968 йилда бошланиб, 1977 йилда фойдаланишга топширилди.

         

1993 йилдан бошлаб, Кархона кошида курилган кичик «Иссик нон» цехи махсулот ишлаб чикара бошлаган. Бу цехнинг нон ишлаб чикариш лойиха куввати суткасига икки тоннани, макарон ишлаб чикарадиган иккита линиянинг лойиха куввати суткасига 0,52 тоннани ташкил килган.  

 

1992 йилда корхонанинг тегирмон комплекси кайта жихозланди ва 1993 йилнинг март ойидан бошлаб узининг ракобатбардош сифатли ун махсулотларини ишлаб чикара бошлаган.

         

         «Жомбой дон махсулотлари» акционерлик жамияти  Узбекистон Республикаси Давлат Мулк  кумитасининг 1996 йил 16 мартдаги 74-сон ракамли буйругига асосан «Жомбой дон махсулотлари» базасида ташкил топди.

        

Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 6 август №376 – П карорига асосан жамиятимизнинг Низом жамгармаси  239 млн. 810 минг сум килиб белгиланди. 2005 йил 29 июн куни акциядорларнинг Умумий йигилишида Давлат улушининг 51 фоизга оширилгани тасдикланиб жами Низом жамгармаси 579 млн. 458 минг сумга етказилди. Хар бир акциянинг номинал киймати чикарилган кунидан бошлаб 1600 сум килиб белгиланган.


Меню
Календар
«    июль 2014    »
ДуСеЧшПшЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Янгиликлар архиви
Фойдали сайтлар